Кириш.
[3] «Библиотека
чтения» стр. 56.60.63.
Туркий
халклар дуне тарихида гоят мухим ва катта роль уйнаган. Дунё
тараккиёти ва маданияти ривожига салмоқли хисса кўшган
халклардандир. Шу жихатдан олиб караганда туркий халкларнинг келиб
чикишини урганиш жуда мухим ва кизикарлидир. Бу масала билан куп фанлар
вакили, тарихчилар, археологлар, шаркшунослар, тилшунослар,
этнографлар, этнологлар шугулланадилар.Хатто алохида фан
туркшунослик фани хам мавжуд. Бу сохада жуда куп илмий ишлар
килинган, диссертациялар ёкланган, монографиялар, алохида китоблар нашр
килинган. Туркий халкларнинг келиб чикиши хакида каттагина
илмий адабиёт тупланган. Лекин шунга карамай туркий
халкларнинг келиб чикиши етарли даражада
ёритилган деб булмайди. Бу масалада хилма-хил ва хатто бир-бирига
карама-карши фикрлар, фаразлар, манбаларни турлича шархлаш,
хатто фактларни бузиб курсатиш, буяш холлари учрайди. Лекин,
тарихни урганишда объективлик, холислик хамма нарсадан устун
турмоги керак. Ушбу ишни ана шу нуктаи назардан туриб ёзишга
карор килдик.
Бу
масалани ёритишда дастлаб кадимги манбаларга мурожаат
киламиз. Бу манбаларга Хитой йилномалари, кадимги грек ва Рим
тарихчиларининг асарлари, арман манбалари , Византия
тарихчиларининг асарлари, «Авесто», хинд «Веда» лари , археологик
манбалар, Урхун-Энасой битиклари , кадимги уйгур битиклари , Махмуд
Кошгарийнинг «Девону-луготит турк» , Юсуф Хос Хожибнинг «Кутадгу -
билиг», Фирдавсийнинг кадимги Эрон манбаси «Хвадай намак» (Подшохлар тарихи)
асари асосида ёзилган «Шохнома» асарлари ва шу кабилар киради. Колаверса бу
масалада Абу Райхон Берунийнинг маълумотларига хам тухталиб утамиз.
Сунгра XX-XXI аср, яъни хозирги замон олимларининг карашлари ва
назарияларига тухталамиз. Улар археологик, этимологик,ва тилшунослик борасидаги
билимларга таяниб туркларнинг кечмиши хакида турлича фикр билдирганлар.
Сунгра
кадимги турклар, туркий халкларнинг Кореядан Ўрта ер дегизигача булган улкан
худудда таркалиши, уларнинг маъданияти, дини хакида фикр билдирамиз.
2.
Халкнинг утмиш тарихини, айникса уларнинг келиб чикишини билмай туриб, уларнинг
хозирги тарихини билиш кийин. Шу нуктаи -назардан караганда туркий халкларининг
кечмиши масаласи хамон бахсли булиб келмокда. Туркий халклар ва кабилалар
хакида купгина кадимги ва урта асрлар муаллифлари: Гекатей, Гесиод, Геродот,
Страбон, Плиний Мела, Птоломей, Мовсес Хоренаци, VII аср «Арман
географияси» асарининг муаллифи Ананий Ширакаци, Ибн ал-Асир, Рашидиддин,
Хурдадбех, Абул Фидо, Ибн Хавкал, Абу Райхон Беруний ва куплаб бошка
муаллифлар ёзиб колдирганлар. А.Абдурахмонов эса «Авесто» да тилга олинган
Турон турклар мамлакатларидир[1] - деб хисоблайди. Бу билан «Авесто» да
хам турклар хакида ёзилган демокчи.
«Тарих
отаси» Геродот Тюрагетлар[2] ва турклар хакида эслатиб утади. У Днестрнинг
юкорисида ов билан яшайдиган туркларни жойлаштиради. Плиний ва Помпоний Мела
турклар кабиласи, Страбон Тюррагетлар хакида ёзган. Лекин улар хакикатдан хам
туркларми ёки якин номлар холосми? Бу энди бахсли масала.
1968-йилда
Монголияда Хайто-Тамир дарёсидан 5 км шимолрокда
Турк
хоконлигининг бошлангич даврига оид хозирча ягона эпиграфик
ёдгорлик
топилган. У турт томонли устун булиб, унинг юз ва икки ён томонидан сугд ёзуви,
орка томонидан санскрит ёзувининг колдиклари бор. Тез орада
сугд ёзуви В.А. Ливщиц томонидан укилиб, нашр килинди.
Ёдгорликнинг юкори кисмида бури шакли тасвирланган
булиб, унга бир оз «Аждархо»[3] хусусияти берилган. Турк
хоконлигининг туртинчи хокони Таспар, ундан
олдинги хоконлар хакидаги бу устунда тасвирланган барельф нимани
англатади? Бу саволга жавоб, туркларнинг хукмдор кабиласи Ашинанинг келиб чикиши
хакидаги афсонадан келиб чикади.
[1]
А.Абдурахмонов Туркий адабиётнинг кадимги даври Т.2006
[2]
Геродот История М.57 стр.21
Хитой
сулолалари тарихи хакидаги Чжоу Шу, Бэй Ши, Суй шуларда шу мавзуга оид,
Шимолий Хитой императори саройига элчи булиб борган туркларнинг узи
айтиб берган иккита афсона келтирилган. Хитой йилномаларида айтилишича,
бу генеологик хикоялар хар хил кишилар томонидан турли вактларда
айтиб берилган. Туркларнинг узи учун эса, бу хикоялар
уларнинг аждодларининг хакикий тарихи хисобланган. Хакикатдан хам
хар икки афсонада мифологик ходисалар билан бир каторда
реал шахслар, булиб утган вокеалар, жойлар хакида
хикоя килинган. Чжоу Шу да бу афсоналар батафсил ёзиб
колдирилган.
Биринчи
афсонага кура , турклар хукмрон уругининг аждодлари кушни
кабила томонидан кириб ташланган. Факат оёклари кесиб
ташланган ун ёшли болагина тирик колган. Уни она бури куткариб колади.
Душманлардан кочиб она бури Гаочан (Турфан вохаси) шимолидаги тогларга – Шаркий
Тянь-Шань тогларига келиб колади. У ғорда отаси қутқарилган бола
бўлган ўнта уғил тугади. Она бурининг уғиллари Гоачан аёлларига уйланиб,
уз уругларига асос соладилар. Уларнинг авлодлари оналари
уругларининг номларини кабул киладилар. Угилларидан бирининг исми
Ашина булиб, унинг уруги хам шу ном билан аталади. Унта
уругдан ташкил топган янги кабиланинг сардори, бошка ака-укаларидан
кобилиятлирок булган Ашина булади. Кейинчалик уругларнинг сони бир
неча юзга етади. Кабила бошлиги Ашинанинг меросхурларидан бири Асан
Шод она бурининг авлодларини Гаочан тогларидан олиб кетиб
Олтой (Циншань)га жойлаштиради. Бу ерда улар жуан-жуанларнинг тобеларига
айланиб, темир қазиб олиш ва унга ишлов бериш билан шуғулланадилар.
Л.Гумилевнинг ёзишича, Жуан-жуанлар хоқони «турклар1[1] менинг
темирчиларим,» -деган.
Ашиналар
Олтойга келгач махаллий ахолини узига кушиб олиб «Турк» номини олади. Бу
ном афсонага кура Олтой тогларининг махаллий номи билан боглик.
Иккинчи
афсонага кура, туркларнинг хукмрон уруги “Со ерларидан” келиб
чиккан. Со Сяньби кабилаларидан бирининг номи ва бу
кабила яшаган худуддир. Кабила бошлиги Абанбунинг ўн етти
укаси булиб, улардан бири Ичжинишуду– «бури угли» деб аталган. Со
кабиласи душманлар томонидан тор-мор килингач, омон
колган уруглар таркалиб кетади. «Бури угли» Ичжинишудунинг “ғайритабиий”
қобиляти туфайли унинг уруғи қулай шароитларга эга бўлади. Унинг ўғилларидан
бири “оқушга айланиб” Цигу мулкига (Цигу қирғиз номиниг вариантларидан
бири) асос солади. Бу мулк Афу ва Гян (Абакан ва Кем, яьни юқори Енисей)
дарёлари оралиғида жойлашган эди.
Учинчи
ўғли Чжучже дарёси бўйида ҳукмронлик қилади, катта ўғил Нодилушад эса
Цзанси Чжучжешига жойлашади. Нодулушод эса Цзянцси Чжучжешига жойлашади.
Нодулушад уруғи билан Абанбунинг ўз уруғи ҳам қўшилади. Нодулушоднинг ўнта
хотини бўлиб, уларнинг ўғиллари оналари уруғлариринг номини олишади. Энг кичик
хотнининг ўғли Ашина эди. Нодулушоднинг ўлишидан кейин унинг ўғиллари ким
бошқаларга қараганда энг кучли ва эпчил бўлса, ўша қабила бошлиғи бўлади,
-деган қарорга келишади. Мусобақада Ашина ғалаба қозониб, қабила етакчиси
бўлади ва Асоншод номини олади. Меросхўр унинг ўғли ёки жияни Туу бўлади.
[1]
Б.Гумилёв «Кадимги турклар”. Т. 2006. 7-бет
Нодулунинг
набираси Туу буюк ябғу деб аталган. Туунинг ўғли Бумин давлатга асос
солади.
Чжоу
Шу муаллифи “ҳар икки афсона бир-биридан фарқ қилса ҳам, улар шу нарсада мос
келадики, турклар бўридан келиб чиққан”,-деб таъкидлайди.
Иккинчи
афсонадаги мусобақага эътибор берадиган бўлсак, турк сузи ,,кучли“, бақувват
“, ,,эпчил”, ,,чаққон” маъноларини бериши ёдимизга тушади.
Туркларнинг келиб чиқиши ҳақидаги икки афсонада бошқа ўхшашликлар ҳам мавжуд.
Ҳар икки афсонада ҳам туркларнинг аждоди бўлган қабиланинг халокати,
тирик қолганларнинг қочиши, қабиланинг дастлаб ўн уруғдан иборат
таркиби, Асаншоднинг қабила тарихидаги мухим роли, Ашина ва унга
қарам бўлган уруғлар олган Турк этнонимининг нисбатан кечроқ
вужудга келиши хақида гапирилади.
Биринчи афсонадаги аждодларнинг ғорда туғилиши туркларнинг
маросимларида хам ўз ифодасини топган. Чжоу Шуга кўра ,,ҳоқон
ҳамиша Юдуген (руний ёзувларида Ўтукен қорақалпоқлари)да яшайди. Ҳар йили у
аъёнлар кузатувида аждодлар ғорида қурбонлик келтирган. Ҳитойларнинг турк
аждодларига ғорда сиғиниш эътиқоди ҳақидаги маълумотлари, кутилмаганда Беруний
томонидан ҳам тасдиқланган. ,,Ҳиндларнинг Қобулда, айтишларича Тибетдан келиб
чиққан турк подшоҳлари бўлган. Улардан биринчи бўлиб Бархатекин келган. У
фақат ёнбошлаб ёки судралиб кириш мумкин бўлган Қобулдаги ғорга кирган. Бу ерда
сув бўлиб, у бу ерга бир неча кунга етадиган озиқ-овқат қўйган. Бу
ғор хозир хам мавжуд бўлиб, Вар деб аталади. Бархатекин ғорга киргандан
кейин бир неча кун ўткач, одамлар тўпланиб турганда, тўсатдан
онадан туғилатётгандай, кимдир ғордан чиқиб келади. У қабо, баланд қалпоқ,
бошмоқ ва қуролдан иборат турк кийимда эди. Халқ унга подшоликка
тайинланган ғаройиб мавжудот сифатида хурмат эхтиром кўрсатди ва у
бу ўлкаларда қобулшох номи билан тахтга чиқди. Шохлик олтмиш авлод
давомида унинг ўғиллари қўлида турди.”[1]
Ушбу
афсонананинг қисқача вариантини Беруний ўзининг
“Минералогия” асарида хам такрорлайди. “Қобул ахолиси жохиллик
замонида, турк подшоларидан биринчиси Барахмакин, ўша ердаги
қандайдир ғорда яратилган, бу ғор Буғра деб аталиб, у ўша ғордан шохлик
қалпоғида чиққан ” [2]– деб ишонганлар.
Сюан
Цзяннинг маълумотига қараганда ғарбий Турк Хоқони Тунябғу хоқон томонидан
босиб олинган. (618-630 йиллар) Шундан сўнг Жанубий Афғонистонда Ашина
уруғидан бўлган Турк хукмронларини хокимияти ўрнатилган.
VII
асрнинг ўрталарида Ғарбий Турк хоқонлиги парчаланиб кетгандан сўнг, улар
мустақилликка эришганлар. Қобулда улар Қобилшох, Туркшох, Шохи-Тегин унвонлари
билан юритилган. Берунийнинг бу хикояси ғорда туғилиши хақидаги бу
хикояси Хитой йилномасида келтирилган. Турк афсоналарига ўхшаб кетади,
лекин Берунийнинг хикоясида йиртқич мотиви йўқдай. Шу билан бирга
унинг қахрамонининг номига эътибор берсак, Бархатегин, “бароқ” туркий
тилларда аниқ “пахмоқ, жун билан қопланган” деган маънони беради. Яна
бўри эсга келади. Бароқ-тегин номининг маъносини хисобга олсак, илк ўрта
асрлардаги Қобулистонда қадимги турк хақонлигининг аждодлари туғилиш сифатидаги
ғор эътиқоди сақланиб қолганлиги хақида хулоса чиқариш мумкин.
Турк қабиласининг Олтойга келишидан олдинги тарихи хақидаги
тўлиқроқ маълумот Суй Шуда сақланиб қолган: “Туцзюэнинг аждодлари Ху
Пинлян билан аралашиб кетганлар.Уларнинг уруғ номи Ашина эди. Шимолий Вей
императори Тай У Ди, 439-йили Цзюцайни йўқ қилганда, қабила бошлиғи Ашина 500
оила билан жужанларга (Жуанжун) қочган. Ашина қабиласининг авлодлари
Циньшань (Олтой)
тоғларида яшаб, темирга ишлов бериш билан шуғулланганлар. Суй Шу даги бу
маълумот Турк (Ашина) қабиласининг илк тарихини 308-460
йилларга
Хитой худудида мавжуд бўлган сўнги хунн давлатларининг тарихи билан боғлайди.
[1]
Абу Райхон Беруний «Хиндистон» Т. 63. 359-360-бетлар
[2]
Абу Райхон Беруний «Минералогия» Т.63. 27-бет
ла
еi���(d��b�ўлади ва Асоншод номини олади. Меросхўр унинг ўғли ёки
жияни Туу бўлади.
[1]
Б.Гумилёв «Кадимги турклар”. Т. 2006. 7-бет
Э.а.
II асрнинг биринчи ярмида Хуннлар Пинлян ва Хесига кириб кела бошлайди.
Бу ерларнинг туб ахолиси бўлган юэчжи ва усунларни Еттисув ва Ўрта
Осиёга сиқиб чиқарган хуннлар босиб олинган ерларида узоқ яшаб қола
олмадилар. Э.а. 140-87 йилларда хукмронлик қилган Хитой императори У ди
даврида Хитойлар Хеси ва Тарим хавзасини эгаллаб олдилар. Натижада Хуннлар
Шимолга чекинишга мажбур бўлдилар. Юэчжи ва Усун қабилаларинг миграцияси тўлиқ
бўлмаган. Эрамизнинг V асрида баъзилари Пинлян ва Хесида яшаганлар. Эрамизнинг
V асрида баъзилари Пинлян ва Хесида яшаганлар. Эрамизнинг 25-55 йилларида
хуннлар яна хужумга ўтгач тор-мор қилинган динлин, ухуан ва сянбилар Буюк
Хитой деворининг химоясига қочадилар. 265 йили бу ерларга Хуннларнинг
хужуми ва оммавий кўчиб келиши бошланади. Улар яна Хэсига
жойлашадилар ва бошқа уруғлар билан аралашиб кетадилар.
Ашина қабиласининг хунн қабилалари билан алоқалари хақидаги маълумотлар
туркларнинг келиб чиқиши хақидаги афсоналар билан солиштирганда қуйидаги
хулосага келиш имконини беради. Бу қабила 265 йилдан хуннларнинг Буюк девор
ортига оммавий кўчишлари бошланганда бориб қолган ва Ганьсу вилоятида яшаган.
Пинлян ва Хесида яшаган вақтида Ашиналар хитой ва хунн бўлмаган. Махаллий
ахолини ўз таркибига қўшиб олган. (Биринчи афсонадаги “аралаш Ху ”;
турфан аёлларига уйланиш воқеасини эсланг.) Хэсидаги Цзюйцюй (хунн подшиси)
давлати тор-мор қилингач, ашиналар 460 йилдан сўнг Гаочанга қочиб келиб
жуанжуанларга бўйсунишга мажбур бўладилар ва Олтой тизмаларининг жанубига
кўчириладилар. Хар икки афсонага кўра Олтойга кириб кўчиб келгандан кейингина
улар турк номини қабул қиладилар, қабиланинг эски номи эса хукмрон уруғининг
сулола номига айланади. Ашина сўзининг маъноси хақида эса кейинроқ алохида
гапирилади.
Хозирга пайтда туркларнинг келиб чиқиши хақида хилма-хил назариялар
мавжуд. Қуйида айрим олимларинг қарашларига тўхталиб ўтамиз. Асли келиб чиқиши
Қозон Татарларидан бўлиб, умриниг кўп қисмини Туркияда ўтказган, Анқара ва
Стамбул университетлариниг профессори Садри Мақсудий ,,Скифлар” (1934) ва
“Саклар” (1933), “Марказий Осиёнинг туркий давлатлари” каби асарларнинг
муаллифидир.У саклар ва скиф қабилаларининг асосини турклар ташкил
қилган, “скиф” сўзи эса, “сак” сўзидан келиб чиққан деб хисоблаган. С.Мақсудий
Этрусклар прототурклар бўлган деб тахмин қилиб, шу сохада тадқиқот бошлаган ва
шу мақсадда 60 ёшга кирганда италян тилини ўрганган. Лекин у бу ишни
охирига етказа олмай 1957 йилда вафот этган. Унинг ишини бир неча йил
Италияда дипломат бўлиб ишлаган қизи Одила Аида охирига етказди. У
“Этрусклар турклар бўлган” асарини 1985 йилда француз, 1992 йилда турк тилида
нашр қилдирди. Унинг фикрича, Этруск халқи тур ва сак қабилаларининг
(турсаканинг - етчаsсо) қўшилишидан келиб чиққан. Мифология, дин, археология, санъат
ва айниқса тилшунослик фанлари эришган ютуқлардан келиб чиқиб шу фикрга
келинган. Лекин бир қатор олимларни славянларнинг аждоди, баъзи
тадқиқотчилар Хеттларнинг авлоди, баъзилар эса семитлардан келиб чиққан
деб “исботлаганларини” эсласак бу масала хануз очиқ қолмоқда.
С.Мақсудий “қут” сўзини хам янгича изохлаган. Шу пайтгача бу сўз “жон , бахт,
куч” деб таржима қилинган. Машхур “Қутадғу билиг” С.Мақсудийгача “Саодатга
элтувчи билим” деб таржима қилинди. Турк олими бу сўзни манбалар асосида
ўрганиб чиқиб, “қут” сўзининг қўшимча маъноси бор, бу “сиёсий хокимият,
хокимият кучи, қудрат буюкликдир” деб ёзди. “Қутадғу билиг” жумласини “Сиесий
хокимият, билим, қудрат берувчи билим” деб таржима қилди.
С.Мақсудийнинг яна бир янгилиги “Ўғуз” сўзининг маъноси бўлди. У 1924 йилдаёқ
туркларнинг бир қисмини “ўғуз” деб аталиши форс ва араб тарихчиларининг
хатосидир, “ўғуз” сўзи “ўқ” сўзининг кўплик шакли бўлиб, ўқ-қабилалар
иттифоқи маъносида келади, бинобарин ўғуз-“қабилалар иттифоқи бирлашмаси”,
“конфедерацияси” маъносида келади деб исботлади. Масалан “тўқуз ўғуз”
термини “тўққиз қабила иттифоқи” деб таржима қилинади. Бу фикрни машхур
тилшунос Вилгельм Томсен хам қўллаб – қувватлаган ва у хозиргача хеч ким
томонидан инкор қилингани йўқ. Аксинча Л.Гумилев ўзининг машхур “Қадимги
турклар” асарида “катта қабилалар ўқ эл деб аталган бўлса, майда қабилалар
иттифоқи – ўғуз деб аталган” – деб ёзган.[1]
Умум қабул қилинган нуқтаи назардан турклар фақат кўчманчи халқ хисобланган,
барча кўчманчи халқлар эса, варвар хисобланган – яъни турклар бирон-бир
цивилизация яратиши мумкин эмас, деб хисобланган.Лекин С.Мақсудий қарама-қарши
фикрда эди. У Уфада 1917 йили турк – татар Миллий Мажлисининг
рахбари бўлган вақтдаёқ шундай деган эди: “Бизнинг аждодларимиз
буюк тамаддун (цивилизация) яратганлар. Турк халқидаги сингари
маданий потенциал бошқа хеч бир халқда йўқ. Биз бутун дунё олдида
шуни тасдиқлашимиз мумкин” . Қадимги туркларнинг юксак даражада
ривожланганлигини турк бўлмаган олимлар хам тан оладилар. Масалан,
туркшунос Эрнест Доблхофер – “биз хозир хам қадимги турк
ёдгорликларининг тилига бефарқ қарай олмаймиз. Бошқа маданий
халқлар билан доимий алоқада бўлган бу халқ, VI асрдаёқ ажабланарли
даражада тараққиётнинг юқори даражасида турар эди ”- деб ёзган. Туркий тиллар
ғоят бой тиллардир. Масалан, дунёнинг энг бой тилларидан бири немис
тилида унутилган ва эскириб қолган сўзлар билан бирга олганда 900
та туб сўзлар бор. Қолган барча сўзлар шу туб сўзлардан ясалган. Туркий
тилларда эса унутилган ва эскириб қолган сўзлар билан биргаликда 8000га
яқин мустақил лексик бирликлар мавжуд. Агар бу сўзлар қайта ишланса
туркий тиллар дунёнинг энг бой тилларидан бўлади.
С.Мақсудий туркий тиллар фақатгина давлат тузилиши ва
чорвачилик сохасидагина эмас, дехқончиликда хам ўз
терминологиясига эга эканлигини исботлаган. У қишлоқ
хўжалиги ва дехқончилик қуролларини ифодаловчи хамма сўзлар
соф туркча эканлигини кўрсатиб берган.
Дунё тарихидаги энг йирик империялар туркларники ёки турк- мўғулларники
бўлганлигини туркларнинг давлат қурилиши
сохасидаги қобилиятларига гувохлик беради. Лотинча “ордо” сўзи 1)
қатор , 2 ) харбий саф, шеренга, 3 ) тоифа, унвон, ижтимоий қатлам, 4 ) тартиб,
жойлашиш маъноларини беради. Бу сўздан немисча “ die Ordnung” – тартиб;
инглизча “order” – тартиб, буйруқ, сўзлари келиб чиққан. Туркча “ўрда” сўзи
билан русча “ряд, рядовой” сўзлари хам боглиқ. Бу давлат ва харбий
қурилишига оид калит сўз туркий тилларда 1) давлат, 2) хонлик пойтахти 3)
хон қароргохи 4) қўшин маъноларини беради. Одила Аиданинг ёзишича
бунга ўхшаш сўзлар лотин тилида тили туркий бўлган
этрусклардан ўтган.
Энди Шомил Мингғозовнинг қарашларига тўхталамиз. У “Тарихдан
олдинги турклар” мақоласида қуйидагиларни ёзган. “Туркий
халқларнинг ватани хақидаги масала ханузгача очиқ қолмоқда”. Тарих
фани Хуннларни туркий тилли халқ сифатида тан олганига хали юз
йил хам бўлгани йўқ. Бунгача эса уларни германлар, угрлар, эронийлар,
хаттоки славянлар бўлган деб хам юришди.
Аслида эса Хуннлар Атилла давлати парчалангач, унинг кенжа ўғли
бошчилигида Европадан Шимолий Қора денгиз бўйларига қайтиб, булғор
этносига асос солишди. Булғорлар эса хозирги татарларнинг этник асосини
ташкил этган. (И. Бичурин эса булғорларнинг авлодлари хозирги
чувашлардир”[2] деб хисоблаган.)
[1]
Л.Гумилёв «Кадимги турклар». Т. 2006. 171-бет
[2]
И. Бичурин “Собрание сведений обитавших в Средней Азии в древние времена” Т.1
М-Л. 1950. Стр.53
Агар
дастлабки Хуннларни излаб асрлар қаърига назар солсак, Хитой
солномалари эр.ав.III минг йилликда Евроосиё марказида бўлган
воқеалар хақида хабар беради. Ундан хам аввал нималар бўлган?
Дастлабки туркий халқлар Евроосиё марказида пайдо бўлиб, уларнинг бир
қисми 20-30 минг йил аввал Беринг бўғозидаги қуруқлик ёки денгзи
орқали Шимолий Америкага ўтган ва бу ерда мая, инк, атцек халқларининг, сиу,
чероки каби қабилаларнинг этногенезида иштирок этган. Кейинча Янги
Зеландия худуди хам Жанубий Америкаликлар томонидан эгалланган.
Янги Зеландиянинг туб халқи – маориялар ўша кўчманчиларнинг авлодларидир.
Кўз ва қовоқ тузилишидаги биометрик кўрсаткичлар шундан дарак
беради. Шу нарса аниқланганки, туркий халқларнинг қовоқ
тузилиши бошқа хеч бир халқларникига ўхшамайди ва ўзига хосликка
эга.
Туркий сўзлар қадимги шумер тилида хам топилган. Шумерлар
томонидан Иккидарё оралиғи қачон эгалланганлиги узил-кесил аниқланмаган. Фақат
шуниси маълумки, э.ав. 5 минг йилликдан э.ав. III минг
йилликнинг охиригача, улар Месопотамиянинг асосий ахолиси бўлган. Шумер
давлатлари э.ав. 3 минг йилликда шакллана бошлаган. Тахминан
, э.ав. 2700-2300 минг йилликларда миххат ёзуви пайдо бўлган. Шумер
зиккуратлари- эхромлари баландлиги 90м.гача бўлиб, э.а. IV минг йилликда қурила
бошланган. Шумер тили э.ав. I асргача фан ва дин тили бўлиб қолганлиги ,
уларнинг тараққиёт жихатидан бошқа халқлардан, шу жумладан
семитлардан хам устун бўлганлигини кўрсатади.
1915 йилдаеқ тилшунос Ф. Хоммель туркий сўзларга мос келадиган 200 га яқин
шумер сўзларини аниқлаган. Туркий тилларни билмайдиган И.Дьяконов шумер тилида
биронта хам хинд-европа тилларига оид сўзни учратмаган. Лекин Ўлжас
Сулаймонов И.М.Дьяконовнинг китобидан 60 та туркча сўзни аниқлаган. Хозирги
туркий халқлар қуйидаги шумерча сўзларни қийинчиликсиз тушуна олади:
“ада-ота”, “ама -она”, “туғ- туғмоқ “эре- эр, жангчи”, “угу- ўқ”,” ун- ўн”, “
кен- кенг”, “узу- узун”, «туш- тушиш”, «уд- ўт”, «удун- ўтин”, “ дингир-
худо, осмон”, “тенгир- осмон, худо” ва шу кабилар. Э.ав. XXIV асрда, яъни Хитой
йилномалари хуннлар хақида дастлаб ёзган пайтда Аккад подшоси
Саргон Шумерни босиб олган. Шумернинг семитлашуви ва шумерларнинг бир қисмининг
хар томонга миграцияси бошланган. Шумерларнинг бир қисми шарққа
кўчиб, Евроосиёнинг марказига келган бўлиши ва туркий халқларга
асос солган бўлиши мумкин.
Турк тилшуноси Осман Недим Туна шумер ва протатурк (илк турк) тиллари
бир-бирига катта таъсир кўрсатган, деган хулосага келган. Шумерларнинг ўзларини
номларидан бири Су бар бўлган. Узоқ вақт Шимолий Кавказда яшаган,
кейинчалик Волга булғорлари таркибига кирган сувар қабиласи бизга
маълум. Волга Булғориясида маркази Сувар шахри бўлган Сувар хонлиги
бўлган. Шумерлар билан шумер-суварларнинг бирлиги аниқланса, туркий
халқларнинг Шарқий Европада Хуннлардан анча олдин пайдо бўлгани,
умумий номи скифлар бўлган халқ таркибида яшагани маълум бўлиши мумкин.
Скифларнинг келиб чиқиши ва этник таркиби улкан ва
хозиргача етарли даражада тадқиқ қилинмаган муаммодир. Мисол келтирамиз:
Дунёга машхур қадимги маданият маркази Аркаим андронов археологик
маданиятининг вакиллари скифлар томонидан барпо қилинган
хисобланади. Тарихчилар андроновликларни худди хуннлар каби эроний
тиллилар сирасига киритиб келишган. Лекин краниологлар хозирги туркий тилли
хакас кайбалларнинг бош суягини текширганларида, уларнинг юқори Об
бўйида яшаган андроновликлар билан энг кўп ўхшашлиги маълум бўлди. Шундай
килиб краниологик тадқиқотлар скифлар туркий тилли
хакасларнинг аждоди эканлигини исботлади.
Бундай маълумотлар кам эмас, лекин улар хозирча изчил бир тизимга
туширилгани йўқ. Шумер тахмини эндигина ишлаб чиқилмоқда. XVI асрдаёқ
Ж.Жосселин Шимолий Америкадаги бир қатор хинду қабилаларининг тилида
туркчага ўхшаш сўзларни аниқлаган эди. XIX асрда О.Рериг сиу
қабилаларининг тилида хам шундай сўзлар борлигини таъкидлаган. Хозирги
замон швед олими С.Викандерг олтой гурухи ва майалар тилининг
алоқаси хақида бир неча монография ёзди. Машхур
саёхатчи ва олим Тур Хейердал хам бу масала билан
шуғулланган. Майялар, инклар ва атцеклар тилларидаги
сўзлар билан хозирги замон туркий халклари сўзлари
ўртасидаги фонетик ва лексик ўхшашликлар тушунарсиз қолмоқда. Бир қатор
тилга оид қоидалар, масалан кўплик сонларининг ўхшашлиги хам
аниқланган. Мексика қўлтиғидаги Бақалар кўрфази майя тилида хам бақалар
деб аталади. Кўплик сони бу ерда майя тилида хам, туркий тилларда
хам бир хилдир. Мексикада туркча “эл” сўзи майя топонимларида кўп
учрайди. Масалан: Косумэл, Ишил. Шунингдек, ица- ичи сўзи билан
тугайдиган топонимлар (жой номлари) хам учрайди. Масалан: машхур қадимги шахар
– Чеченица. Буларнинг хаммаси хали янги тадқиқотларга мухтож.
Озорбайжон олими Заур Хасанов “Шох скифлар” асарида бу халққа янгича
ёндашди. У шох скифлар ва барча тарихий турклар – Осиё хуннлари,
Европа хуннлари , ғузлар, ўғузлар, қипчоқлар, туркютлар хақидаги барча
маълумотларни анализ қилди. У тартиб билан скифлар ва туркларнинг
тил омиллари (этнонимлар, теонимлар, эпонитлар, антропонимлар) ни, диний
қарашларини, одат ва маросимларини, мифларининг давомийлигини, афсона ва
эртакларини, тарихий воқеаларини кўриб чиқди ва текширди. Ана шу
маълумотлар асосида скифлар тарихини ёритишга харакат қилди.
Қадимги манбаларда ёзилишича, скифлар Қора денгиз бўйлари ва Понт
чўлларига Осиёнинг ичкарисидан келиб, киммерийларни қувиб юборганлар ва
бу ерларга жойлашганлар. Улар бу ерларга қандайдир учинчи халқ томонидан қувиб
юборилганлар.Бу воқеалар э.ав. IX - VI асрларда юз берган деб
кўрсатилади. Бу мамлакат Скифия деб атала бошлаган. Геродот дастлабкилардан
бўлиб, биринчи скиф Тарғитойдан бошлаб, қадимги дунёнинг бу энг қудратли
халқининг афсона ва мифлари, турмуши ва тизими, харбий санъати хақида ёзган. У
скифларнинг сиёсий тарихи хақида хикоя қилар экан. Уларнинг ичида “шох скифлар”
етакчилик (хукмронлик) қилади. Улар етти тилда гаплашади.
Музокаралар етти таржимон билан келади, кўчманчи хаёт кечиради. Кўпгина Европа
олимлари уларнинг ўзига хос этник маданиятини шартли
равишда “йиртқич услуби” номи билан атаганлар. Улар ер юзида биринчи
бўлиб, кўйлак, шарбат, бош кийим, шунингдек ишлов берилган хайвонлар
териларидан иссиқ кийимлар , ярим этиклар кийган халқдир. Улар ғилдиракли
араваларнинг ихтирочилари, йилқичиликда биринчи селекционерлар, харбий санъат
кўпгина сохаларининг асосчилари , алохида кўринишга эга бўлган, ўқ-ей ханжар –
акинакларнинг ихтирочиларидирлар. Геродот скифларнинг буюк ўғли Анахарсис
(Страбоннинг ёзишига: “Анахалсис қадимги дунёнинг етти энг буюк
донишмандларидан бири” бўлган) ва унинг фожеали ўлими хақида хам эслатиб ўтади.
Заур Хасанов барча қадимги манбаларнинг маълумотларини ва кейинги даврлар
скифшуносларнинг мехнати натижаларини умумлаштириб, янада илгарилади. У
барча далил, исботларни солиштириб кўриб, скифлар эрон тиллари оиласига
мансуб деган фикрга келди. У “Скиф” сўзининг маъноси бошқача эканлигини
аниқлади ва исботлаб берди. У “Скиф” сўзининг қандай ўқилишини аниқлади.
Геродот асарида учрайдиган ва рус тилида “Скиф” деб ўқиладиган бу сўз, инглизча
scyth (скиз) деб ўқилади. Инглизча ўқилиши аслига яқин бўлса хам хар икки
талаффузда ўқиш хам унчалик аниқ эмас. “Скиф” сўзи рус тилига янги грек
талаффузидан қабул қилинган, Геродот даврида эса бу сўз “скуз” сифатида
янграган. З.Хасанов эрон тиллари нуқтаи назаридан бу этнонимни хеч қанақасига
изохлаш мумкин эмас деган хулосага келган.
“Скиф”, “искит”, “шкуда”, “ашгуз”, “шикузай”, “ашкузай” этнонимлари турк этноси
“ғуз” сингари фонетик янграшга эгадир. Шундай қилиб, грекча, инглизча, русча,
туркча (искит) -бу “ғуз, кейинчалик “ўғуз” этнонимидан бошқа нарса эмас. Шундай
қилиб, бу скифшуносликдаги (бошқачасига туркшуносликдаги) янгилик бўлиб,
скифлар туркларнинг қадимги аждодларидир.
Ижтимоий тарққиётнинг дастлабки босқичида мифологик дунёқараш устун
турганлигини хисобга олиб, З.Хасанов скиф мифологияси миф, грек, рим ва эрон
мифологиялари билан қиёслаб чиқди. У скифлар ва турк-муғулларда тотемларнинг
нихоятда ўхшашлигига, уларда хам буларда хам оловга сиғиниш мавжудлигига
дуч келди. Скифлар ва туркларда самовий номларнинг ўхшашлиги, биринчи скиф
тарғитой исмининг Олтой исмларида учраши, тарғитойнинг уч ўғли –Липоқсой,
Алпоқсой, Қолоқсой исмлари хам қадимги турк мифологиясида ўз изохини топиши хам
бежиз эмас. Қолаверса, қадимги муаллифлар томонидан ёзиб қолдирилган
скифлар мухитига оид кўпгина терминлар хам , қадимги турк дунёси
билан боғлиқ бўлиб чиқди. Скифларнинг дафн маросимлари туркларникига ўхшаб
кетади. Скифларда хам туркларда хам қон билан қасам ичиш анъанаси,
ўлжа анъанаси , психологияси, рақамлар ва семантикаси ижтимоий тузилиши
усуллари хам бир – бирига яқиндир. З.Хасановнинг қарашлари туркларнинг
келиб чиқишини ўрганишда мухим ютуқлардан бири бўлиб қолиши мумкин.
Қадимги туркларнинг келиб чиқиши масаласида катта ютуқларга эришган
олимлардан бири шубхасиз Л.Н. Гумилёвдир. У ўзининг машхур “Қадимги
турклар” асарида қадимги турклар ва уларнинг келиб чиқиши хақида манбаларга
суянган холда катта ютуқларга эришган. Тўғри, айрим масалаларда Л.Н.
Гумилёвнинг фикрларига қўшилиб бўлмайди, айрим фикрлари эса бахс талабдир.
Шунга қарамай қадимги турклар тарихини ўрганишда Л.Гумилёвнинг
хизмати беқиёсдир.
У “турк” сўзининг маъноси , “ашина” сўзининг мохияти , турк
хоконлигининг вужудга келиши, турклар олиб борган урушлар ва улар
эгаллаган улкан худудлар ва хоқонлик таркибига кирган халқлар ва қабилалар,
улар ўртасидаги муносабатлар турк хоконлигининг қўшни давлатлар ва халқлар
билан муносабатлари,турк хоқонлигинг заифлашуви сабаблари ва емирилиши,
Ғарбий турк хоқонлигидаги воқеалар, иккинчи турк хоқонлиги – кўк турклар
давлатининг вужудга келиши ва йўқ қилиниши , уйғурлар хоқонлиги, монийлик дини,
туркларнинг битик тошлари хақида фикр юритган.
Л.Н. Гумилёв “турк” сўзининг маъноси “кучли, бақувват ” эканлигини
тасдиқлайди.[1]
“Ашина” сўзи “бўри” эканлигини таъкидлаб ўтади. Бироқ унинг “Шане” мўғулча
бўри, “а” хитойча кўплик маъносини билдирган деган фикрлари эътирозларга сабаб
бўлиб келмоқда. Бу борада бошқача фаразлар хам мавжуд.
Хитой иероглифларида бу сўз одатда ҳоқонлар иа улар қариндошларининг шахсий
исмлари олдига қўйилади. С.Е. Яхонтовнинг ўрганиши бўйича, исмнинг хитойча транскрипциясини
билдирувчи бу иерогилифлар VI асрда ҳам, ҳозирги вақтда ҳам asina, asэna
каби ўқилади. Хитой манбаларидан фарқ қилиб, турк ёдгорликларида Ашина
исми бундай ёки шунга яқин шаклда хеч қаерда аталмайди. Ҳатта биринчи
хоқонларнинг исмлари ёзилган битикларда ҳам, уларнинг уруғ номи эслатилмаган.
Хитой матнларидан ташқари бу исм ягона равишда суғд тилида ёзилган Бугут
битигида эслатиб ўтилади. Бу ҳолат бир оз ғалати туюлади. Эҳтимол турк
битикларидаги ҳукмрон уруғнинг ифодалиниши ва маъноси бошқачадир.”Ашина ”
этмологиясини аниқлаш буни тушунишга ёрдам беради.
Турк этимологиясида бу исм as (ош) нинг “тоғдан ошмоқ” феълига ёки
es – “чопмоқ , сакрамоқ” феълига олиб бориб тақалади. П.Будберг ва К.
Сираторилар шундай изохлашган. Лекин исботларнинг тасодифийлиги бу уринишларни
хам ишончсиз қилиб қўяди. Шунинг учун нисбатан янги учта фаразга тўхталиб
ўтамиз.
1 С.Г. Кляшторнийнинг фарази. Турк
афсоналари хам , Хитой маълумотлари хам Ашина исмини Шарқий Туркистон
турк ахолисининг онамастикаси билан боғлар экан, бу исмнинг келиб чиқиш шаклини
махаллий эрон ёки тохар шеваларидан излаш керак. Бу сўзнинг мумкин бўлган
прототипларидан бири хотан - сакча “аsana”-
“мағрур, қадрли, олийжаноб” сўзи бўлиши мумкин. Лекин Хитойга Asina
– asэnада иккинчи унли i- э, бўлганлиги, бу тахминни йўққа чиқаради.
2. Х.В. Хауссиг фарази.
Византиялик Феофилакт Симокаттанинг 602 йилда ёзилган тарихий асарида
Тавгаст, яъни Хитойда ,,қизил кийимлилар” билан “қора кийимлилар”
ўртасида ўзаро олиб борилган уруш тўғрисида эслаб ўтилади. Хауссиг ҳарбий
ҳаракатлар жойини Амударёнинг жанубий қирғоғига кўчириб. ,,қизил кийимлар”ни
кермихон-эфталитлар, “қора кийимлар”ни турклар деб хисоблаб, бутун воқеани
турк-эфталит уруши хақидаги хабар деб хисоблайди. Хуассигнинг фикрича,
турклар ўз хукмдор уруғи Ашинага мувофиқ ,,қора кийимлар” деб аталган. У Ашина
номини қадимги форсча axsaeпa ,,қора рангли” сўзи билан яқинлаштиради.
3. К. Беквиснинг фарази. VI-аср охирида яшаган
Византия тарихчиси Менандр Протекторнинг асаридан сақланиб қолган парчада
қуйидаги жумла бор: ,,Туркларнинг энг кекса ягона хукмдори Арсила деб аталади”.
Одатда бу исм туркча Арслон номининг бузилган шакли ҳисобланади. Бу фаразда
фонетик зўриқиш бор: ч – тушириб қолдирилган, n-l орқали берилган. Шунинг учун
кам ишонарлидир.
Бу ҳар уч фаразда асосли томонлари ҳам, яққол кўриниб турибдики, заиф томонлар
ҳам бор. Дастлабки икки фараздаги умумий хулоса шуки, Ашина номини Туркча
эканлиги, айниқса Шарқий Туркистоннинг қадимги шохлари ономастикасига мурожат
қиладиган бўлсак, у ерда рангли ифодаларнинг мавжудлигини кўриш мумкин.
Масалан, Кучанинг шох уруғи ,,оқ”деб номланган (тохарча a kutsi,
санскритча arjuna). Шу маънода историографик жиҳатдан оқланмаган, Ашина
уруғининг номи билан, қадимги форсча axsaeпa ўртасидаги алоқа тўғрисидаги
Хауссигнинг фарази тўғри бўлиб чиқиши мумкин. Шарқий Туркистоннинг ўзи
билангина чегараланадиган бўлсак, қидирилаётган шакл суғдча хсуnк (axsaeпе)
“тук кўк, кўк”; тохарча Aasnа-“кўк, тўк кўк”; хотан-сакчага (брахми
ёзувида) asseina (-assena)-кўк сўзларида намоён булади. Айнан, ашина сўзининг
сакча этимологияси фонетик ва семантик жихатдан шак-шубхасиздир. Лекин бу хали
матний жихатдан тасдикланиши керак.
Дастлабки хоконлар хакида хикоя килувчи катта Ўрхун ёзувларида янги тузилган
салтанатнинг аҳолиси кўк турклар деб аталган. Эҳтимолки биринчи ҳоқонлик билан
иккинчи ҳоқонликкача ўтган даврда чет тилдан кирган ,,Ашина” сўзи сиқиб
чиқарилиб, унинг ўрнини туркий ,,кўк” сўзи эгаллагандир.
Хулоса қилиб айтганда Ўрхун
ёдгорликларидаги ,,кўк турк” қўшма сўзини ,,кўклар ва турклар” деб тушуниши
лозим бўлар. Бу эса турк қабила итифоқининг икки таркибли эканлигидан дарак
берар.
Шу ерда ўзимизнинг ҳам тахминимизни айтиб ўтмоқчимиз. ,,Ашина” сўзи мўғилча
ҳам, сўғдча ҳам, сак сўзи ҳам бўлмай, соф туркий сўздир. Фақат уни ,,Ашина” деб
ўқимай ,,яшин” деб ўқиш лозимдир. Маълумки туркий халқларда кўкда чақмоқ чақиб,
яшин урганда бўри туғди, деган гап бор. Шуни хисобга олсак, ,,яшина” – яшинники,
яшинга оид, яшин болалари ,,яшин уруғи” деган маънони бермасмикан. Яшина сўзи
хитой ёзувида ашина бўлиб кетгандир. Ҳар холда туркларнинг ҳукмрон уруғи
“бўрилар”, “бўри овловчи” деб бежиз айтилмагандир.
Л.Н.Гумилёв ўз асарида турклардан олдинроқ шаклланган ва турк хоқонлиги
таркибига кирмаган бошқа туркий халқлар – хазарлар, булғорлар, ёқутлар ,
хакаслар бўлганлигини ва турклар уларга ўз номларини
қолдириб кетганлари (яъни туркий халқлар деган номни ) таъкидлаб ўтган.
Унинг яна бир ютуғи турклар Ўрта Осиёни эгаллагандан кейин сўғдлар билан
тинч, ахил муносабатда бўлганлари ва бу икки халқнинг
тўқнашувларсиз аралашиб, қўшилиб кетганликларини алохида айтиб ўтганлигидир.
Хуллас, Л.Н. Гумилёвнинг “Қадимги турклар” асари туркшунослик фанида
мухим қадам бўлган.
Энди Самарқанд Давлат Университетининг доценти, 2005 йилда “Туркий
адабиётнинг қадимги даври” асарини чоп эттирган Абдурашид Абдурахмоновнинг
фикрларига назар соламиз ва ўрганиб чиқамиз. А.Абдурахмонов ўз
асарини қандай яхши ниятларда ёзган бўлмасин, унинг тарихдан
хабарсизлиги ёки фактларни жўртага бузиб кўрсатишлари
одамни хафа қилади. Мисоллар келтирамиз.
У ўз китобининг кириш қисмида шундай ёзади. “Қадимги туркийларнинг
юзага келиши муқаддас китоблардан бири “Библия” да, кўплаб
афсоналарда Нух пайғамбарнинг фарзанди Ёфас номи билан боғланади”. “Библия” да
Ёфаснинг Гўмер, Мажуж, Гўмернинг эса Ашканоз исмли ўғиллари бўлганлиги
кўрсатилади. Фанда Гўмер туркийларнинг киммер, Маъжуж – Гог ва Магог, Ашканоз
скиф қавмларининг пайдо бўлишига асос бўлгани айтилган.[2] Шу
қисқа кўчирманинг ўзида бир неча хатога йўл қўйилган.
1Библияда келтирилган афсоналарнинг хаммасига хам ишониб бўлмайди.
Чунки бу китоб, яхудийларнинг хокимиятига интилган кам сонли бир қисми
вакиллари томонидан ўз сиёсий мақсадларини кўзлаб кўп йиллар
давомида ёзилган ва кўплаб кишилар томонидан тахрир қилинган. Бу исбот
талаб қилмайдиган хақиқат.[3] 2 Гог ва Магог деган халқ бўлганлиги
фанда исбот қилинмаган. А.Абдурахмонов эса , “фанда айтилган”
демоқда. 3 Скифлар туркий қавм бўлмаган. Бунга яна қуйида қайтамиз.
,,Милоддан
аваллги VII асрларда деб давом этади А. Абдураҳмонов скиф – кимерларнинг
ҳукмдорларидан” бири Протоей, отаси Паритий бўлган. Паритий оссурий
тарихчиларининг маълумотига кўра Гўг (Гог)нинг ўғлидир. Гўг ва Магўг – Яжуж –
Мажужлар туркий қавмларнинг энг жанговар уруғларидан саналиб, Шимолдаги
давлатда ҳукмронлик қилишган ва VII – VIII асрларда кичик Осиёдаги деярли барча
давлатларни измларига бўйсундиришган.
Афсоналарда айтилишича Яжуж
– Мажужлар Шимолда эмас, Шарқда яшаган, улар ҳеч қачон Кичик Осиёга келишмаган.
,,Хозиргача Туркий қавмларнинг бош бўғини ва ўз давлатчилик тарихига эга
бўлгани скиф - ,,искитлардир”, - деб давом этади А. Абдурахмонов. Уларнинг
давлати милоддан аввалги VII асрларда катта мавқе эгаллаган. Форсий забон
халқлар уларни ,,сак”лар деб атаган. Скифлардан сўнг эрамизнинг 500 йилликлари
орасида Аршакийлар давлати юзага келади. Аршак эр сакнинг ўзгарган шакли бўлиб,
жасур, мард, баҳодир саклар маъносини беради. Европа тарихчилари уларни
киммерлар деб аташган”.[1] Алахсирашни қаранг! 1. Аввало скифлар туркийлар
эмас, шарқий Эрон лаҳжасида гаплашган. 2. Саклар ҳам туркийлар бўлмай шарқий
Эрон тилларида гаплашган қабилалар бўлиб фақат милодий V-VI асрлардан кейин
туркий қабилалар билан аралашиб, туркийлаша бошлаган. Аршак – Туркча сўз бўлмай
эроний сўз бўлиб, ,,баҳодир саклар” эмас, ,,шак ботири” деган маънони беради.
4. Саклар эрамизнинг 500-йиллари орасида эмас, милоддан олдинги 247 йилда Аршак
бошчилигида салавкийлардан тортиб олган ерларида Парфия давлатига асос
солишган. Парфия давлатида туркий тилда эмас, форс тилда сўзлашган. 5.
Европа тарихчилари уларни ҳеч қачон ,,киммер”лар деб аташмаган аксинча
,,парфиёнлар” деб аташган.
Шундан сўнг А. Абдурахманов туркийларнинг ибтидоий динларини тахлил
қилишга киришади . Ибтидоий дин шиклларидан бири тотемизм хақида тўхталар экан,
у қадимги грек афсоналари қахрамони Гераклга тўхталади. Геракл сўзининг маъноси
юнонча ,,Гера мактаган ” ( кадимги юнонларда Гера – никох, мабудаси )
эканлигини эслатган холда, бир оздан кейин яна ўз фикридан қайтиб, айниб
кетади. ,,Зевс Алкменани буюк қахрамонга она қилиб тайинлайди. Биз Алк-
ёнида туркийча ,,Эна” сўзини ҳис қиламиз. Геракл мазмун нуқтаи –
назаридан қараганда, Гер – ўғли маъносини беради. Қадимги лотин мифологиясидаги
Гер-кулес, христиан мифологиясидаги ” кўр ўғли , Геор ўғли
(Гео – қадимги юнончада – худо дегани), Гўр ўғлининг маъноси
хам шундай хусусиятга эга. 1. Агар муаллиф бу ерда греклар
билан скифлар қариндош бўлганлигини исботлаётган
бўлса, скифлар ва греклар хинд-европа тиллари оиласига
кирувчи тилларда гаплашгани учун , маълум даражада хақ. Аммо
Геракл, Геркулес, Георгий исмларини, туркийга Кўр ўғли , Гўрўғли
билан маънолаштириши жихатидан бутунлай нохақ.
Скифлар хақида ёзар экан А.Абдурахмонов, шумерларни , улардан сўнг
трояликларни хам туркий халқлар қаторига қўшади. “Илиада” ва
“Одессея” достонлари юнон адабиётининг нодир намуналаридандир. Бу
асарларда юнон ва Троя урушлари тасвирланган. Троя Кичик Осиёда жойлашган
шахар. Археологлар унинг ўрнини хозирги Туркиянинг Хисорлик қишлоғида
эканлигини аниқлашган. Бу шахарни Ил қурдирган ва отасининг
шарафига Троя номини қўйган,-деб ёзади муаллиф. “Шахар баъзан иккинчи
номда- Ил номи билан Илион деб юритилган” – дейди у. Аслида Илион
Трояга юнонлар қўйган ном бўлиб, буни ўқимишли киши билмаслиги
мумкин эмас. Муаллиф давом этиб, “Илиада”-“Илнома”, “Ил қиссаси” деган маънони
беради - дейди. Ил қадимги туркийлар тилида муомалада
бўлганлиги учун хам бу сўзга янгича талқинда қарашга тўғри
келади. Туркийлар бир қанча давлат ва қавмларни ўз кучлари билан
итоат эттириб, улкан давлатга асос солишган. Бундай давлат
туркийларнинг атамасида “Ил” еки “Эл” дир. Бошқача айтганда , “Ил” еки
“Эл” императорлик мавқеига эга бўлган давлат маъносини ифодалаган -
деб ёзади, А. Абдурахмонов. “Гомер шахсияти ва унинг достонлари
тахририяти билан жахондаги юзлаб олимлар қизиқишган. Жумладан, грузин олими
Р.В.Гордезини Троя урушларини тахминан мелоддан аввалги 1265 йиллар
атрофида бўлган деб, хисоблаб Троя TPSH (Тереш ёки Турша) мамлакати
эканлигини кўрсатади. Албатта, тур – мил.ав. асрларда яшаган туркий қабилаларнинг
умумлашаган номидир ”.[2]
Тарихни сохталаштириши ва бўяшдан иборат бўлган бундай даволарга нима дейиш
мумкин? 1. Трояликлар туркийлар бўлмасдан хеттлар, лидияликлар ва фригияликлар
тилига яқин тилда гаплашганлар. Бу тиллар эса хинд-европа тиллари оиласига
кириши алалқачонлар исботланган: Туркийларда императорлик мавқеига эга
бўлган давлат “ЭЛ”еки “ИЛ” деб эмас, балки “Хоқонлик” деб аталган. Шундай экан
Трояликларни асоссиз равишда турклаштириш шарт эмас. 3. Турша сўзининг
1-бўғини тасодифан тур бўлгани, улар албатта турк дегани эмас. Туршалар денгиз
халқлари бўлиб, Туркларнинг эмас, этрускларнинг аждодидир. Бу хақда кўп
олимлар езишган. 4. “Тур” сўзи туркларни билдирмайди, аксинча, “Авесто”
тилида ва қадимги форсчада “ҳўкиз” демакдир. Демак, Тур сўзининг хам “Бақувват”
, “Кучли” маъноларини билдирган турк сўзига алоқаси йўқ. Шу
айтилганларнинг ўзи хам А.Абдурахмонов фикрларини рад қилишга етарли бўлса,
керак.
Хулоса қилиб айтганда, сўзларнинг , афсоналарнинг, тотемларнинг ўхшашлиги турли
халқларнинг бир – бирига яқин, қон - қариндош бўлганлигини билдирмайди.
Туркий халқларнинг тарихини қадимийлаштириш мақсадида ўтмишни сохталаштириш ,
зўраки ўхшатишлар қидириб топиш, тарихни бўяб кўрсатиш яхши эмас. Туркий
халқлар бу бўёқлар ва сохталаштиришларсиз хам, қадимги ва жонли тарихга ,
шухратга бой ва ибратли маданиятга эга. А.Абдурахмоновнинг асари эса, фақат
ўтмишдаги афсоналар ва достонлар келтирилгани билан қимматга эга холос.
Қуйида
биз қадимги турклар ва туркий қабилалар хақидаги тарихий манбалардан олинган
тўғри маълумотларга тўхталамиз.